03(62)39-96-162 10-maktab@xonqa.uz Saytga so'ngi ma'lumot qo'shilgan sana: 22-05-2020, 06:37
Qaydnoma
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Ўқув курслари ташкил этилмоқда

admin 9-06-2017, 08:45 793 Yangiliklar » Ta`lim yangiliklari

Тренер-ўқитувчилар тайёрланмоқда 

Яқинда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ҳамда "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлар умумтаълим тизими истиқболида муҳим аҳамиятга эга. 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мазкур қарорлар талаблари бажарилишига киришилади. Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институтида таълим тизими ходимларига ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқув курсининг очилишига бағишланган тадбирда Халқ таълими вазири У.Иноятов сўзга чиқиб, мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш ишлари янги босқичга чиққани, бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига тўхталди. Тадбир давомида компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС мақсади, вазифалари, асосий принциплари, таркибий қисмлари, жорий этиш ва назорат қилиш тартиби, таянч ва фанга оид умумий компетенцияларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг танланишига оид маърузалар тингланди.

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини амалиётга самарали жорий этишга бағишланган каскад усулидаги мақсадли ўқув курслари шу йилнинг 29 май-1 июнь кунлари олиб борилиб, бунда 20 та умумтаълим фани бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан жами 588 нафар энг илғор педагог-ўқитувчилар тренерликка тайёрланади.

— Тренер-ўқитувчилар ҳудудий ХТХҚТМОИда ёки таянч мактабларда туман(шаҳар)лардаги 1 нафар методист, 2 нафар ўқитувчига, улар ҳудудидаги умумтаълим муассасаларининг методбирлашма раҳбарлари ва 2 нафар фаол ўқитувчисига янгиликларни таҳлилий асосда етказади, — дейди Республика таълим маркази бош методисти Нарзиқул Турдиев. — Шу тариқа республикамиздаги барча умумтаълим муассасасида фаолият юритаётган ўқитувчилар янги ДТС ва ўқув дастурларининг мазмун-моҳияти ҳамда 2017-2018 ўқув йилида жорий этиладиган янгиликлардан хабардор бўлади.

Мақсадли ўқув курслари давомида ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари, компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурларига киритилган ўзгаришлар ва у асосида тақвим-мавзу режалар тузиш каби йўналишларда машғулотлар олиб борилмоқда.

Илҳом ЖЎРАЕВ,
Зилола МАДАТОВА,
"Ma’rifat” мухбирлари

скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы

O'xshash

Elektron doska(Sensor ekran)dan foydalanish qo'llanmasi. (SE)

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СЕНСОРЛИ ЭКРАНДАН ФОЙДАЛАНИШ (услубий қўлланма)  

02.06.17 Ta`lim yangiliklari, Pedagoglarga
Компетенциявий ёндошувга асосланган таълим нима ?

Компетенциявий ёндошувга асосланган таълим бу-Ўқувчи ўқув жараёнида эгаллайдиган билим,

02.06.17 Ta`lim yangiliklari
Абитуриентлар учун янгилик: 2017 йилда қўшимча шартнома орқали талаба бўлиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий

06.05.17 Ta`lim yangiliklari
DARS MUQADDAS

 

25.04.17 Pedagoglarga
Alisher Navoiy tavallud topgan kunining 576 yilligiga bag'ishlanadi.

Maktabimizning ona tili va adabiyoti fani o’qituvchisi Qo’chqarov Muhammad o’zining "Navoiy”

11.02.17 Yangiliklar

Chiqish