03(62)39-96-162 10-maktab@xonqa.uz Saytga so'ngi ma'lumot qo'shilgan sana: 18-09-2019, 11:07
Qaydnoma
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Elektron doska(Sensor ekran)dan foydalanish qo'llanmasi. (SE)

admin 2-06-2017, 22:38 2088 Ta`lim yangiliklari, Pedagoglarga


Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

СЕНСОРЛИ ЭКРАНДАН ФОЙДАЛАНИШ

(услубий қўлланма)

Тошкент - 2016

 

Тузувчилар:

Асқар Ибраймов - А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ Масофадан ўқитишни ривожлантириш маркази мудири

Тошпўлат Қодиров - А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ "Умумтаълим фанлари ва педагогик технологиялар” кафедраси доценти, физика-матетика фанлари номзоди

Нилуфар Мирсагатова - А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ Масофадан ўқитишни ривожлантириш маркази мутахассиси

Тақризчилар:

Бахром Пўлатов - А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ "Таълим мауассасаларини бошқариш” кафедраси мудири, доцент, физика-матетика фанлари номзоди

Манучехр Мирзаев - Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОИ Масофадан ўқитишни ҳудудий мувофиқлаштириш маркази мудири

 

Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 декабрдаги Таълим бўйича глобал ҳамкорлиги гранти – беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда "Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 371-сонли қарори, Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 11 июндаги ""Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ўқув-методик материаллар ва ресурсларни таълим муассасаларига етказиб бериш, ўрнатиш ҳамда улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланилишини ташкил этиш тўғрисида”ги
155-сонли буйруқлари асосида халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларига етказиб берилган техник воситалардан самарали фойдаланиш мақсадида тайёрланди.

 

Услубий қўлланма А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ Илмий Кенгашининг 2016 йил 30 июндаги 6-сонли баённомаси билан маъқулланган ва амалиётга жорий этиш учун тавсия этилган.

Мундарижа

Кириш ...........................................................................................................

4

I. СЕНСОРЛИ ЭКРАННИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЎРНАТИШ

5

I.1. Тизимга бўлган талаблар.......................................................................

5

I.2. Microsoft Net Framework дастурини ўрнатиш ......................................

5

I.3. Screen2Video Pro дастурини ўрнатиш .................................................

5

I.4. Edupen Pro ни ўрнатиш .........................................................................

8

II. EDUPEN PRO МЕНЮСИ.....................................................................

9

II.1. Тугмаларнинг жойлашиши .................................................................

10

III. WINDOWS РЕЖИМИ ИШЛАШ

11

III.1. Windows режимидан Edupen pro режимига ўтиш ...........................

11

III.2. Windows режими имкониятлари .......................................................

12

IV. ОБЪЕКТ ВА САҲИФАЛАР ЯРАТИШ

13

IV.1. Чизиш ускуналарини танлаш ...........................................................

13

IV.2. Объектни силжитиш, айлантириш ва ўлчамини ўзгартириш ........

15

IV.3. Объектни ўчириш ва тозалаш ...........................................................

16

IV.4. Саҳифаларни яратиш, ўчириш ва кўчириш ......................................

17

IV.5. "Ён томон панели” менюси ................................................................

18

V. СЕНСОРЛИ ЭКРАННИНГ АСОСИЙ ҲУСУСИЯТЛАРИ ВА УСКУНАЛАРИ

20

V.1. Сервис менюсига кириш ......................................................................

20

V.2. Қўшимча доска ......................................................................................

20

V.3. Шаффоф доска(холст) .........................................................................

21

V.4. Мульти доска .........................................................................................

22

V.5. Сеҳрли доска .........................................................................................

22

V.6. Видео ёзиш ............................................................................................

24

VI. ТИЗИМЛИ МЕНЮДАН ФОЙДАЛАНИШ .....................................

26

VI.1. Бошқарув менюси ................................................................................

26

VI.2. Эластик эгри чизиқ ..............................................................................

27

VI.3. Чекланмаган саҳифа режими ..............................................................

27

VI.4. Монитор танлаш ..................................................................................

28

VI.5. Тил танлаш ...........................................................................................

28

VI.6. Дастурдан чиқиш .................................................................................

28

Назорат тестлари .......................................................................................... 30

Фойдаланилаётган адабиётлар ....................................................................

 

 

КИРИШ

Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 11 июндаги ""Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ўқув-методик материаллар ва ресурсларни таълим муассасаларига етказиб бериш, ўрнатиш ҳамда улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланилишини ташкил этиш тўғрисида”ги 155-сонли буйруқлари асосида халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларига етказиб берилган техник воситалардан самарали фойдаланиш мақсадида тайёрланди.

Мазкур техник воситалардан замонавий EDUPEN PRO интерактив LCD/LED дисплейи (кейинчалик-сенсорли экран), мос дастурий таъминотга эга ҳамда Интернет тармоғига чиқиш имкони бўлган компьютер тизими тўлақонли амалга ошира олади.

Сенсорли экрандан фойдаланган ҳолда ўқитиш, анъанавий ўқитишга нисбатан қўйидаги қўлайликларга (афзалликларга) эга:

- тақдимотлар, намойишларни кўрсатиш, моделларни яратиш;

- зарур дастурий таъминот ва ресурсларни интерактив дисплей билан биргаликда фойдаланиш янги ғояларни тушунишни яхшилаш мумкинлигини яратади;

- сенсорли экрандан фойдаланиш ҳисобига курс тингловчиларининг машғулотларда фаоллиги, қизиқишлари ва мотивацияси ортиши мумкин;

- машғулотларнинг савияси, маълумотлар оқимини режалаштириш ва ташкиллаштириш яхшиланади;

- машғулотларни файлга ёзиб олиш ҳисобига вақтни тежаш, сўнг файлни уйда шахсий компьютерда кўриш имкони яратилади.

Сенсорли экранлар машғулот материалларини тақдим этиш самарадорлигини оширади.

Инновацион педагогик технологиялар машғулотларда сенсорли экран ёрдамида ўқув маълумотларини тақдим этишнинг мухим жиҳатлари: кўргазмалилик, мультимедиалик, интерфаоллик каби тамойилларини амалга ошириш имкониятларини беради.

Мазкур услубий тавсияномани ўрганиш натижасида тингловчилар нафақат янги ахборот технологияларини ўзлаштирадилар, балки машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишнинг инновацион усулларини ўрганадилар.

Услубий тавсиянома таълим муассасаларида EDUPEN PRO интерактив LCD/LED дисплейидан фойдаланиш ўқув курси дастури асосида ҳамда ахборот технологиялардан фойдаланишнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланди.

 

 

I.СЕНСОРЛИ ЭКРАННИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЎРНАТИШ

I.1. Тизимга бўлган талаблар

Edupen Pro ва бошқа дастурларнинг таркибий қисмларини ўрнатишдан олдин компьютернинг дастурий таъминоти сенсорли экраннинг иш фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган ҳолатда эканлигини аниқлаш лозим. Сабаби, электрон доскага ўланган компьютер бир тизимдан иккинчи операцион тизимга ўтиш орқали ишлаши керак.

Жумладан, сенсорли экранга ўланган компьютер қуйидаги дастурий таъминотга эга бўлиши лозим:

• Windows XP (SP3 бўлиши талаб этилади)

• Windows Vista

• Windows 7

Бундан ташқари, Microsoft NET Framework ҳудди Screen2 Video Proга ўхшаш ўрнатиш талаб қилинади.

Шахсий компьютерга қўйиладиган талаблар:

• Процессор 1 Ghz ёки ундан юқори;

• Тезкор хотира 512 Mb о ёки ундан кўп;

• Дискда энг кам жой 1 GB (x86) ёки 2,5 GB (x64).

Сенсорли экран, 2 ёки ундан кўп кириш алоқасини қўллаб-қувватлайди.

 

I.2. Microsoft Net Framework дастурини ўрнатиш

Net Framework дастурини Microsoft компанияси тақдим этган дискдаги Edupen Pro файллари орасидан топиш мумкин. Керакли файл топилгандан сўнг уни ўрнатиш учун икки марта босилади (1-расм).

1-расм.

I.3.Screen2Video Pro дастурини ўрнатиш

Edupen Proда бир нечта ёзувлар ва акслантиришлардан фойдаланиш учун Screen2Video Proни ўрнатиш талаб қилинади. Ўрнатишни бошлаш учун тегишли файл устига икки марта босилади(2-расм).

2-расм.

Ўрнатишни давом эттириш учун "Далее" тугмаси босилади.

3-расм.

Дастурни ўрнатиш учун лицензия шартини ўқиб чиқинг ва " Я прнимаю условия соглашения” бандини танлаб "Далее" тугмасини босинг(3-расм).

4-расм.

Screen2Video Pro дастурини компьютернинг қайси дискига ўрнатиш лозим топилган папка танланади(одатда бу C:\Program Files\Edupen Pro) ва давом эттириш учун "Далее" тугмаси босилади(4-расм) .

5-расм.

Шундан сўнг дастурни ўрнатиш бошланади. Ўрнатиш тугаггандан сўнг якуний ойна пайдо бўлади. Ўрнатишни тугатиш ва ушбу ойнадан чиқиш учун "Finish" тугмаси босилади.

I.4. Edupen Pro ни ўрнатиш

Net Framework ва Screen2Video Pro дастурларини ўрнатиб бўлгандан сўнг Edupen Proни дастурини ўрнатишга ўтиш мумкин.

Бунинг учун Edupen Pro дастури иловаси файлини белгилаб сичқонча курсори икки марта босилади (6-расм).

 

6-расм.

Экранда кўрсатиладиган хавфсизлик тизимининг огоҳлантирувчи ёзувига эътибор бермасдан ўрнатишни "Установка” тугмасини босиб давом эттириш лозим.

6-расм.

Ўрнатиш тугагандан сўнг, компьютер иш столида Edupen Pro дастурининг ёрлиғи пайдо бўлади (7-расм).

7-расм.

 

Дастурни ишга тушириш учун компьютер иш столидаги Edupen Pro ёрлиғига икки марта босилади. Edupen Pro дастури юклангандан сўнг экран қўйидаги кўринишга келади(8-расм).

8-расм.

 

II. EDUPEN PRO МЕНЮСИ

II.1. Тугмаларнинг жойлашиши

EDUPEN PRO дастури бир нечта режимда ишлайди. Бир режимдан иккинчисига ўтганда экрандаги ускуналар панелининг кўриниши ўзгариб туради.

Windows режимида ускуналар панелидаги тугмалар қуйидагича жойлашади:

 

9-расм.

1. Чизиш 2. Ўчириш 3. Объектларни ўз ўқи аторфида айлантириш

4. Олдинги саҳифа 5. Янги саҳифага очиш 6. Кейинги саҳифа

7. Сервис менюсини юклаш 8. Тизимли меню 9. Windows га ўтиш/ Edupen Pro режими 10. Янги тақдимотни бошлаш 11. Edupen Pro ҳужжатини очиш 12. Edupen Pro ҳужжатини сақлаш 13. Ҳужжатни сақлаш усуллари
14. Тақдимотни XPS кўринишида сақлаш 15. Ёрдамчи экранни юклаш
16. Edupen Pro дастуридан чиқиш.

 

Ручка, мўйқалам, маркер режимига ўтганда ускуналар панели қўйидаги кўринишга келади.

 

1. Ранглар палитраси 2. Рангларни ўрнатиш 3.Штрихларни шакллантириш 4. Қайтиш

1 2 3 4

10-расм.

Ўчирғич (Eraser) режимида бажариладиган амаллар:

1. Одий ўчирғич 2. Объектни ўчириш 3. Тўғрибурчакли ўчирғич
4. Ҳаммасини ўчириш 5. Жорий варақни ўчириш 6. Ўчирғични ўлчами
7. Бекор қилиш/Қайтариш.

1 3 5 6 7

2 4

11-расм.

Тизимли меню режимида ишлаш.

1. Бошқарув менюсини кўрсатиш 2. Эластик эгри чизиқ

3. Чегараланмаган саҳифа режими 4. Дисплей мониторни танлаш

5. Тил танлаш 6. Edupen Pro дастури ҳақида

7. Edupen Pro дастуридан чиқиш

 

12-расм.

Сервис менюси

1. Қўшимча доскага ўтиш

2. Шаффоф доска

3. Мульти доска

4. "Сеҳрли” доска

5. Экранни қамраб олиш

6. Видеони ёзиш

13-расм.

 

III. WINDOWS РЕЖИМИ ИШЛАШ

1. Windows режимидан Edupen pro режимига ўтиш

Режимдан режимга ўтганда лаготиплар қўйидаги кўринишни олади.

- Windows режимида - Edupen режимида

Windows режими ўтиш тугмаси Edupen Pro менюси марказида (экраннинг пастки қисми) жойлашган. Дастурни ишга тушганда экраннинг пастки қисмида менюлар сатри пайдо бўлади, лекин, Edupen Pro дастури ҳали фаоллашмаган бўлади, чунки компьютер экрани Windows режимида, бу ҳолат дастур лаготипида ручканинг расми пайдо бўлиш орқали ифодаланади. Дастур ишга тушгандан сўнг янги саҳифа очиш керак ёки мўйқалам, ручка, маркер ёрдамида чизишни бошлаш керак. Бу ишларни фақат Edupen Pro режимини фаоллаштиргандан сўнг амалга ошириш мумкин. Edupen Pro режимида фаоллаштирилганда ўтиш тугмасида Windows логатипи кўрсатилган бўлади. Edupen Pro режимида ишлаш жараёнида компьютер иш столидаги обьектлар ёки бошқа дастурийлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш имконияти мавжуд бўлмайди. Windows режимига қайтиш учун менюлар сатридаги Windowsлогатипини босиб қўйиш кифоя ва сиз яна компьютер иш столига қайтасиз.

 

 

 

2. Windows режими имкониятлари

Windows режимида ишлаганда режимларни алмаштириш тугмасидан ўнг томонда бошқа тугмалар мажмуаси мавжуд. Бу тугмаларнинг вазифалари Edupen Pro дастурида янги тақдимодлар яратиш, мавжудларини очиш ва сақлаш каби амалларни бажришга хизмат қилади.

1 2 3 4 5 6 7

14-расм.

1. Янги ҳужжат- бу тугма босилганда Edupen Pro дастури янги тақдимот яратишни бошлайди, давом эттиришдан аввал жорий ҳужжатни учириш кераклиги тўғрисида сўровга жавоб берилади.

2. Ҳужжатни очиш – бу Edupen Pro дастурида яратилган тақдимот файллари руйхати очилади, бу эса исталган тақдимот файлини очиш имконини беради.

3. Сақлаш – бу тугма босилганда тақдимотдаги ҳамма саҳифалар ва улар таркибига киритилган расм ёки фотосуратлар ҳам сақланади. Сақланган ҳужжатлар Edupen Pro дастурининг ҳужжатлар папкасига автоматик равишда ўз номи ва санаси билан жойлашади.

4. Сақлаш усуллари (Сохранить как) - бу тугма босилганда ҳамма саҳифалар нафақат сақлаш, балки Edupen Pro дастуридаги мавжуд файлларнинг номларини ўзгартириб, уларни қайсидир бошқа папкага сақлаш имкониятини беради.

5. Тақдимотни XPS форматида сақлаш - бу тугма босилганда ҳамма саҳифалар ва XPS форматида қўшилган расмлар ҳам сақлайди, шунингдек, файллар номини ўзгартириш ва бошқа папкага сақлаш имконияти пайдо бўлади.

6. Ёрдам – дастурдан фойдаланиш йўриқномаси очилади.

7. Чиқиш – бу тугмани босиш орқали Edupen Pro дастуридан чиқиш мумкин.

 

 

IV. ОБЪЕКТВА САҲИФАЛАР ЯРАТИШ

IV.1. Чизиш ускуналарини танлаш

Edupen Pro дастурида чизмалар яратиш учун ишлатиладиган 3 та восита мавжуд, булар ручка, мўйқалам ва маркер. Бу воситалардан бири танланганда Edupen Pro менюсида ранг ва штрихлар билан ишлаш режими пайдо бўлади (15-расм).

1 2 3

15- расм.

1.Ручка режими

Ручка режими – бу тугма жорий саҳифа устига ёки фонга эркин ёзиш имконини беради. Ручка режимида чизиқнинг ранги автоматик равишда қора ва штрих учун энг кичик ўлчам танланади.

Ранг – ручка ранги одатда қора бўлади, жами тўрт хил стандарт ранг(қора, оқ, кўк ва қизил) бор, лекин эҳтиёж пайдо бўлса фойдаланувчи ўзининг рангини ҳосил қилиши мумкин (16-расм).

 

 

16-расм.

Штрих - Edupen Pro дастурини очиш билан штрих ҳажми пайдо бўлади. Штрих бу ручка учининг қалинлиги, режимда 4 та штрих( қалинлиги) ўрнатилган (17-расм).

17-расм.

2. Мўйқалам режими

Бу режимда ишлаганда чизиқнинг қалинлиги, чизиш бурчаги ва тезлигига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Сичқонча билан чизиқ чизганда бу функция ишламайди.

Ранг - одатда қора бўлади, жами тўрт хил стандарт (қора, оқ, кўк ва қизил) ранг бор, лекин эҳтиёж пайдо бўлса фойдаланувчи ўзининг рангини ҳосил қилиши мумкин (18-расм).

 

18-расм.

 

Штрих- штрихларнинг ўрнатилган тўрт хил ўлчами бор (17-расм).

 

3. Маркер режими

Бу тугмани босганда чизиш элементи маркерга алмашади. Маркер ёрдамида обьектлар устига ярим шаффоф чизиқ тортилади
Ранг - одатда яшил бўлади, жами тўрт хил стандарт (яшил, тўқ сариқ, кўк ва сариқ) ранг бор, лекин эҳтиёж пайдо бўлса фойдаланувчи ўзининг рангини ҳосил қилиши мумкин(19-расм).

 

19-расм.

Штрих– маркер режимида штрих ўлчами одатда учинчиси бўлади. Штрихнинг 4 та ўлчами мавжуд.

1 2 3 4

20-расм.

IV.2. Объектни силжитиш, айлантириш ва ўлчамини ўзгартириш

Танлаш режими

Танлаш режимини фаоллаштириш орқали объектни танлаш имкони ҳосил бўлади. Танлангандан обьектни маълум бурчак ёки ўз ўқи атрофида айлантириши, ўлчамини ўзгартириш ёки жойини ўзгартириш мумкин. Бир мартада бир нечта объектларни танлаш мумкин (21-расм).

 

 

21-расм.

Объект танлаш – объект танлаш учун унинг атрофидаги барча майдон тўқ сариқ ранг билан штрихланади. Сўнг маркер қўйиб юборилади. Шунда танлаб олинган объект тўқ сариқ ранг билан тўртбурчак рамка билан қамраб олинади ва унинг юқори қисмида тўқ сариқ рангли айлана пайдо бўлади.

Объектни силжитиш – танлаб олинган объектни силжитиш учун унинг атрофидаги тўртбурчак рамкани босиб тортиш керак. Қўйиб юборгандан кейин объект янги жойга силжийди.

Объектни айлантириш - объект танлангандан сўнг, тўртбурчак рамкани юқорисидаги тўқ сариқ рангли айланани босиб керакли йўналиш бўйича айлантириш мумкин.

Объект ҳажмини ўзгартириш - объект ҳажмини ўзгартириш учун уни икки марта босиш талаб этилади. Объект танлангандан сўнг тўртбурчакни ички томонида иккита нуқтага пайдо бўлади. Бу нуқталарни қарама-қарши томонга ёки бир-бирига қараб тортиш орқали объектнинг ўлчами катталашади ёки кичиклашади.

Объектни танлаш режимини бекор қилиш – объектни ўзгартириб бўлгандан сўнг, ҳосил бўлган кўриниш сизни қониқтирса, танлаш режмини бекор қилиш мумкин. Бунинг учун бошқа объектни танлаш ёки бошқа режимга ўтиш керак бўлади. Шунингдек ,"Ойна режимини ёқиш" тугмаси ёнида жойлашган танлашни ўчириш тугмасини босиш мумкин.

 

22-расм.

Медиани тасвирни танлаш – расмлар ва видеолар Edupen Pro дастурида белгилаш ускунаси ёрдамида қўйилади.

 

23-расм.

Белгилаб олинган обьектнинг пастки ўнг бурчагида, қўл ва учирилган файллар сақланадиган корзинка тасвирини кўриш мумкин. Қўл тасвирини босиш орқали обьеат ўлчамини ўзгартириш ва уни айлантириш мумкин. Корзинкани босиш орқали танланган объект ўчирилади.

 

IV.3. Объектни ўчириш ва тозалаш

Обьектни учириш учун учирғич режмига ўтиш керак (24-расм).

24-расм.

Ўчирғич режими – ўчирғичнинг 3 та тури мавжуд. Улар кўриниши учун ўчирғич режимини фаоллаштириш керак, кейин фойдаланадиган учирғич турини танлаш лозим. Биринчи 2 таси оддий ўчирғич бўлиб объектни учиради. Сиз танлаган учирғич тури оч кўк рангда бўлади. Учинчи тури эса саҳифадаги ҳамма обьектларни ўчиришга мўлжалланган(25-расм).

 

1 2 3 4 5 6 7

25-расм.

1.Оддий ўчирғич - энг кичик ўлчамли. Бу ўчирғич фақат объектнинг теккан жойинигина ўчиради. Бунинг учун ўчирғични танлаб ва объект бўйлаб юргизиш лозим.

2. Объектни учириш - ўчирғичнинг бу тури объектни бутунлай учириш учун хизмат қилади. Бунинг учун учирғич билан обьектнинг устига бир марта босиш кифоя.

3.Тўртбурчакли ўчирғич – учирғични обьект устига ўрнатинг ва уни силжитиш ҳисобига тўртбурчак ясанг. Обьектнинг тўртбурчакка олинган бўлаги ўчирилади.

4.Ҳаммасини ўчириш – ўчирғичнинг бу тури жорий саҳифадаги мавжуд объектларнинг ҳаммасини ўчиришга мўлжалланган.

5.Жорий саҳифани ўчириш – бутун саҳифани ўчириш учун мўлжалланган.

6.Ўчирғичнинг ўлчами – ўчирғичнинг 3 хил ўлчами бор: кичик, ўрта ва катта.

7. Бекор қилиш/қайтариш – бунда бажарилган ҳаракатлар бекор қилинади ёки аввалги ҳолатига қайтарилади.

IV.4. Саҳифаларни яратиш, ўчириш ва кўчириш

Янги саҳифа яратиш – янги саҳифа очиш учун ускуналар панелидаги "Создать страницу” тугмасини босиш лозим. У жорий саҳифага янги саҳифа қўшиб беради. Янги саҳифа очилганда у автоматик тарзда оқ рангда бўлади. Янги саҳифа очилганида у билан бирга параметрлар тугмалари ҳам очилади. Параметрлар тугмаларида ранглар палитраси мавжуд бўлиб, унда тўрт хил стандарт (оқ, қора, кўк ва яшил) ранглар жойлашган. Шунингдек, қизил тугмача – саҳифани ўчириш учун (26-расм).

26-расм.

Тақдимотга киритилган янги саҳифа жорий саҳифадан кейинги саҳифа бўлади. Масалан, жорий саҳифа 15 та саҳифадан 10-бўлса, унда янги саҳифани рақами 11 бўлади ва саҳифаларнинг умумий сони 16 тага кўпаяди.

Олдинги/кейинги саҳифага ўтиш –тақдимот саҳифаларини бошқариш.

27-расм.

 

IV.5. "Ён томон панели” менюси

"Ён томон панели” менюсига ўтиш учун асосий менюнинг ўнг ёки чап қисмидаги "Ён томон” тугмасини босиш лозим. Одатда бу панель экраннинг ўнг томонида пайдо бўлади.

28- расм

"Ён томон панели” учтата менюдан ташкил топган, булар, саҳифалар рўйҳати, фон ва медиа контенти. "Ён томон панели” менюсидан чиқиш учун 28тугмалардан бирига яна бир бор босиш лозим.

Саҳифалар рўйҳати – саҳифаларни варақлашда одатдаги олдинги/кейинги саҳифага ўтиш тугмаларидан фарқли равишда "Ён томон панели” менюсидаги "Список страниц” менюсидан фойдаланиш мумкин. Кўрсатгич билан бу меню босилса жорий вақтда сиз фойдаланаётган саҳифалар кўринади. Кўрсаткични керакли саҳифа устига боссангиз у бошқа саҳифалардан каттароқ бўлиб очилади ва сиз ушбу саҳифани кўриш ёки мазмунини ўзгартиришингиз мумкин. Зарурат тўғилса танланган саҳифани учириб юбориш мумкин, бунинг учун менюнинг чап бурчагида жойлашган учириш тугмасини босиш кифоя.

Фон – бу тақдимот саҳифаларининг фонини ўзгартириш учун ишлатиладиган ҳар ҳил тасвирлар руйхати. Фон учун ишлатиладиган тасвирлар рўйхати Edupen Pro дастури папкасида сақланади. Янги фон очиш учун <фон> папкасида фон сифатида фойдаланиладиган тасвир файлини кўчириш лозим. Сўнг Edupen Pro дастуридан чиқиш "Документы”> "Edupen Pro” "> "Библиотека"> "Фон" бўлимига ўтиш, кейин эса қайтадан кириш керак. Янги қўшилган фон тасвирлари "Ён томон панели”нинг "Фон” менюсида жойлашади(29- расм).

29- расм.

Медиа элементлар – саҳифага жойлаштирмоқчи бўлган медиа тасвир, расм ёки объектларни мана шу менюдан топиш мумкин. Медиа элементлар Edupen Pro дастури папкасида сақланади. Медиа элементни файлга қўйиш учун уни "Содержание” папкасига кўчириш керак. Сўнг Edupen Pro дастуридан чиқилади "Документы” → "Edupen Pro” → "Библиотека” → "Фон” бўлимига ўтилади. Қўшилган барча медиа тасвир, расмлар "Ён томон панели”нинг Медиа контент менюси пайдо бўлади. Сиз шунингдек, MS Office файллари, тасвирлар, XPS файллар ва веб камера орқали клиплар, видеофильмларни ҳам юклаб олишингиз мумкин.

 

 

 

V. СЕНСОРЛИ ЭКРАННИНГ АСОСИЙ ҲУСУСИЯТЛАРИ

ВА УСКУНАЛАРИ

 

V.1. Сервис менюсига кириш

Ускуналар менюси – махсус белги (30-расм) тугмасини босиш орқали ускуналар менюсини юклаш мумкин. Экранда тўқ сариқ рангли тугмалар ва видео ёзув тугмаси пайдо бўлади.

 

30-расм.

Ускуналар менюсида бошқа функциялар ҳам бўлиши мумкин: булар қўшимча доска, шаффоф доска, мульти доска, сеҳрли доска, экрани қамраб олиш ва видеоёзув(31-расм).

1 2 3 4 5 6

31-расм.

V.2. Қўшимча доска

Қўшимча доска ёки қайд этиш саҳифаси - жорий саҳифа ёки тақдимотни тўхтатмасдан туриб ундан фойдаланиш мумкин. Бу саҳифа тақдимотнинг қолган қисмига боғлиқ эмас. Саҳифалар, токи уларни экранга очмагунча кўринмас ҳолатда бўлиб экраннинг ён томонида оқ фон билан жойлашади.

Қўшимча доска яратиш – ускуналар менюсида қўшимча доска тугмасини босиб янги саҳифа яратилади ва унинг иловаси экраннинг ён томонига жойлаштириб қўйилади. Кўпи билан 8 тагача илова ташкил қилиш мумкин.

Қўшимча доскада ишлаш – қўшимча доскадаги керакли иловани танлаб, уни асосий доскага ўтказинг, ускуналар ва рангларни танланг, жараён тугагандан сўнг, иловани яна қайтадан жойига ўтказиб қўйинг. Қўшимча доскадаги маълумотларнинг бир қисмини оддий саҳифадагидек ўчириш ёки ҳаммасини ўчириб юбориш мумкин, бунинг учун учирғич элементидан фойдаланиш мумкин.

Қўшимча доскани ўчириш ва жойини ўзгартириш – иловалар билан ишлаш учун махсус тугмалардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун илова четидан ушлаб керакли йўналиш бўйлаб тортиш керак. Шунда бешта тугмача очилади (Х, > ,<, >>, <<). Масалан Х тугмаси босилса жорий илова ўчирилади. < - тугмаси жорий иловани бирданига экраннинг чап томонига ўтказади, - ҳамма иловаларни бирданига экраннинг чап томонига ўтказади.

Қўшимча доскани сақлаш – иловалар файл кўринишида сақланади. Бунинг учун «Сохранить» тугмасини босиб файлга ном бериш ва сақланадиган жойини кўрсатиш мумкин.

V.3. Шаффоф доска( холст)

Шаффоф доска( холст) – бу функция жорий саҳифада фойдаланилади. Бу функция ёрдамида чизиш ва ёзиш жорий саҳифа мазмунига таъсир қилмайди. Шаффоф доска(холст) режимида чизилган расм энг кам штрихли кўриниш билан чекланади. Шаффоф доска режимида экран атрофи яшил ранг билан қопланади ва юқори қисмида дастур номи кўриниб туради.

Ручкали киритиш – ёки ручка билан расм чизиш. Бу режимда ручканинг ўлчамини ўзгартириб бўлмайди, фақат ранглар палитрасидан ручканинг рангини ўзгартириш мумкин.

 

32-расм.

Оддий ўчирғич ва ҳаммасини ўчириш - шаффоф доскада мавжуд нарсаларни ўчиришда оддий ўчирғич ёки бир вақтнинг ўзида ҳаммасини ўчириш мумкин.

 

33-расм.

Чиқиш – шаффоф экранда 2 та Хтугмаси мавжуд бўлиб, у чап ва ўнг томонидаги бурчагида жойлашган. Булардан исталганини танлаш орқали шаффоф экран режимидан чиқиш мумкин.

34-расм.

V.4. Мульти доска

Мульти доска - мульти доска жорий саҳифа устидаги чизмачилик доскаси вазифасини бажаради. У ўртасидан бўлинган бўлиб иккита фойдаланувчи учун мўлжалланган. Ушбу режимда ишлаганда экран атрофида кўк рангли чегара чизиғи пайдо бўлади. Экраннинг юқори қисмида "Edupen Pro - Мульти полотно" ёзуви чиқиб туради. Бу режимда доимий меню кўринмай туради, унинг ўрнига ҳар бир досканинг пастки қисмида тўртадан тугмачалар пайдо бўлади. Бу режимда ҳам шаффоф доска режимидагидек чизилган расм энг кам штрихли кўриниш билан чекланади. Мульти доска режмида экран сенсор ҳолатида ишлайди, "сичқонча”дан фойдаланиш мукин бўлмайди.

35-расм.

Мульти доска режимида мўйқалам хажмини ўзгартириш мумкин эмас, фақат ранглар палитраси ёрдамида мўйқалам рангини ўзгартириш мумкин.

Чизилган тасвирни учириш ҳудди шаффоф экран режмидагидек ўхшаш бажарилади.

Оддий ўчирғич – оддий ўчирғич объектнинг фақат тегилган ва устидан юргизилган қисмни ўчиришга мўлжалланган.

Ҳаммасини ўчириш – бу махсус белги тасвирланган барча объектни ўчиришга мўлжалланган.

Чиқиш –чиқиш тугмаси 2 та. Улар экраннинг чап ва ўнг томонидаги бурчагида жойлашган. Булардан исталганини босиб мульти экран режимидан чиқиш мумкин.

V.5. Сеҳрли доска

Сеҳрли доска – сеҳрли доска режимида экраннинг чегараси тўқ сариқ ранг тусга киради ва юқорги қисмида "Edupen Pro – Магическая доска” номи пайдо бўлади. Бу режим ёрдамида жорий саҳифадаги обьектларни бир- бирига яқинлаштириш ёки бирор-бир қисмини ажратиб олиш мумкин. Сеҳрли доска режимида ажратиб олинган обьект бўлагини исталган ўлчамда кўриш учун лупа элементидан фойдаланиш мумкин.

Лупа – лупа яратиш учун айлана чизиш лозим. Айланани қўйиб юборгандан сўнг, у ўша ўлчамли катталашган лупани ҳосил қилади. Лупа ёрдамида ҳосил бўлган тасвир бўлагини доска бўйлаб силжитиш мумкин.

36-расм.

Аниқ майдонини ажратиш –обьектнинг аниқ бир майдонини чегаралаш учун квадрат чизилади. Квадрат чизмасини қўйиб юборилганда ажратилган майдон ўша ўлчамда акс этади. Экранда фақат ажратилган майдон кўрсатилади қолган қисми қора рангда бўлади. Сеҳрли доска режимида экран бўйлаб ажратилган қисмни силжитиш мумкин.

37-расм.

Чиқиш – сеҳрли доска режимидан чиқиш учун Х тугмаси босилади. Улар досканинг чап ва ўнг томон бурчагида жойлашган. Булардан исталганини босиб, сеҳрли доска режимидан чиқиш ва одатий менюга қайтиш мумкин.

Скриншот – экранни қамраб олиш. Жорий саҳифадаги аниқ бир майдонни қамраб олиб, уни JPEG форматидаги расм шаклида сақлайди. Экранни қамраб олиш режимида ишлаш жараёнида экран атрофида тўқ сариқ рангли чегара ҳамда юқори қисмида "Edupen Pro – Захват экрана" ёзуви пайдо бўлади. Экраннинг маълум бир қисмини расмга олиш учун қизил рангли ойнани босиб ҳаракатлантириш керак. Ҳаракат тўхтагандан сўнг ажратилган майдон автоматик равишда жорий сана билан сақланиб қолади.

38-расм.

Фойдаланилаётган компьютердаги "Документы” папкасида мавжуд файллар "Захваченные” папкасига жойлаштирилади. Расмли файлларни "Windows Photo Gallery”да очиш мумкин.

V.6. Видео ёзиш

Видео ёзиш – агар сиз Edupen Pro дастурида фаолиятингиз тўғрисида видео ёзмоқчи бўлсангиз менюдан"видео запись” тугмасини босинг. Шунда менюда танланган форматда видео ёзиш бошланади. Видео ёзувнинг қўйидаги форматлари мавжуд: аvi, flv, swf, wmv.

 

39-расм.

Ёзув жараёнида пауза – агар видео ёзишни тўхтатмоқчи бўлсангиз "Пауза” тугмасини босинг, шунда ёзиш тўхтатилади ҳамда дастур оддий режимда ишлашга ўтади.

40-расм.

 

Резюме – агар ёзиш тўхтатилгандан сўнг уни яна давом эттириш заруряти тўғилса "Record Резюме” тугмаси босилади. Шунда ёзув тзхтатилган жойида давом эттирилади.

Ёзишни тўхтатиш – ёзиш жараёнини тугатиш керак бўлса, "Остановить запись” тугмаси танланади ва видео файл ўша заҳоти Edupen Pro дастуридаги "Рекорд” папкасида яратилган сана билан сақланади. Бу папка компьютерда "Документы” Edupen Pro папкасида жойлашади.

Чиқиш – чиқишнинг 2 та Х тугмаси мавжуд бўлиб улар экраннинг чап ва ўнг томонги бурчакларда жойлашган.

 

VI. ТИЗИМЛИ МЕНЮДАН ФОЙДАЛАНИШ

Тизим менюси – тизим менюсига кириш "Меню системы” тугмасини босиш керак. Бу тугма ўртасига қизил рангли тишли ҳалқа расмли туширилган. Тизим менюси функциялари қуйидагилардан иборат: бошқарув менюнси, "Toggle”панели вазифалари, эластик эгри чизиқ,чекланмаган саҳифа режими, монитор танлаш, тил, Edupen Pro ҳақида ва чиқиш.

41-расм.

VI.1. Бошқарув менюси

Бошқарув менюсини кўрсатиш – бу тугма бошқарув менюсининг қисм менюсини очиб беради. Ушбу меню Edupen Pro дастурининг асосий менюси учун жой танлаш мақсадида ишлатилади.

42-расм.

Қайтиш – бу тугма орқали тизим менюсига қайтилади.

Меню ўлчамини катталаштириш/кичиклаштириш – кейинги 2 та тугма меню ҳажмини катталаштириш ёки кичиклаштириш учун ишлатилади.

Сузувчи меню – охирги тугма, менюни сузувчи менюга айлантиради, уни экранда исталганча ҳаракатлантириш мумкин. Сузувчи менюдаги тугмалар ҳам шундай ҳаракатланади.

 

43-расм.

VI.2. Эластик эгри чизиқ

Еластик эгри чизиқ– ручка ёки мўйқаламни ишлатаётган пайтда Edupen Pro дастури автоматик тарзда чизилаётган чизиқларнинг четларини юмшатади. Бу режим автоматика равишда ёқилади. Агар сиз бу режимни ишлатишни ҳоҳламасангиз шу тугмани босиш ёрдамида ўчиришингиз мумкин.

44-расм.

VI.3. Чекланмаган саҳифа режими

Чекланмаган саҳифа режими - чекланмаган саҳифа режими фақат иккиталик сенсорлар мавжуд бўлган ҳолларда ишлайди. Чекланмаган саҳифа режимида ҳосил қилинган саҳифалар экран ташқарисида ҳам кўриниб туради. Сиз ҳоҳлаган бошқа ҳудудга ўтиб у ерда ҳам чизишингиз мумкин. Икки нуқтага бир вақтда босиб туриб маълум йўналишда ҳаракатлантириш, саҳифаларни аралаштириш мумкин. ТБу режим ишлаётганда унинг тугмаси кўк рангда бўлади. Бу функцияни ўчириш учун да тугмани босинг, саҳифалар экран майдони билан чегараланади.

 

45-расм.

VI.4. Монитор танлаш

Мониторни танлаш - компьютерда бир вақтда иккита дисплейда ишлаш мумкин бўлса, Сиз Edupen Pro дастурини қайси экранда бўлишини танлаш имкониятига эга бўлсасиз. Бунинг 1 ёки 2 тугмасини босиш керак.

46-расм.

VI.5. Тил танлаш

Тил – тил тугмасини танланганда Edupen Pro дастурида мавжуд тиллар меню остида очилади, улардан кераклисини танлаш ва фойдаланиш мумкин бўлади. Тизим менюсига қайтиш учун кўк тугмани ёки ишни давом эттириш учун бошқа вариант танлаш мумкин.

47-расм.

Edupen Pro дастури ҳақида - Edupen Pro дастурининг дастурий таъминоти ҳақида маълумот.

48-расм.

Менюни жойлаштириш – сиз меню сатрини ҳоҳлаган жойга жойлаштириш имконига эгасиз, бунинг учун менюдаги тўрта иловадан бири тангланг. Автоматика равишда меню доимо экраннинг пастки қисмида жойланган бўлади. Сиз уни ўнг, чар ёки экраннинг юқорисга жойлаб қўшингиз мумкин.

49-расм.

Дастурдан чиқиш – меню тизимидаги охирги тугма бу чиқиш тугмаси. Бу тугма босилса Edupen Pro дастуридан чиқилади.


50-расм.

Назорат тестлари

1. Edupen Pro дастурида видео ёзиш тўхтатилса қайси папкага сақланади?

а) Edupen Pro дастуридаги "Рекорд” папкасида сақланади.

б) Edupen Pro дастури иш столига сақланади.

с) Компьютернинг "Д” дисикига сақланади.

д) Видео ёзишни сақлаш учун алоҳида махсус угмалардан фойдаланилади

2. Microsoft Net Framework дастурини ўрнатиш қуйидагиларнинг қайси бирини танлаш лозим.

а)Application files

б)dotNetFx40_full_x86_x64.exe

с)EdupenPro.application

д)Encoder_en.exe

3. Видео ёзувларни ишлатиш ва Edupen Pro дастурига айлантириш учун қандай дастур талаб этилади?

а) Net Framework дастури

б) EdupenPro дастури

с) Screen2Video Pro дастури

д) Ҳеч қандай дастур талаб этилмайди

4.Edupen Pro дастурини ўрнатиш тугатилгандан сўнг, Edupen Pro ярлиги компьютернинг қайёрида пайдо бўлади?

а) Компъютернинг "Документи” папкасида

б) Компьютернинг "Д” дисикида

с) Компъютернинг иш столида

д) Ўзингиз папка яратишингиз лозим

5. Қуйидаги тугмалар Edupen Pro дастурида қандай амалларни бажаради?

а) Тақдимотларни очиш ва сақлаш вазифасини бажаради

б) Хужжатлар билан ишлашни таъминлайди

с) Саҳифалар ва объектларни яратишни таъминлайди

д) Объект ҳажмини ўзгартириш, силжитиш ва айлантириш вазифасини бажаради.

 

6. Бу тугма Edupen Pro дастурида қандай вазифани бажаради?

а) Янги тақдимот яратиш вазифасини бажаради

б) Файлни очиш вазифасини бажаради

с) Хужжатни сақлаш вазифасини бажаради

д) Хужжатни ўчириш вазифасини бажаради

7. Лупа яратиш учун қандай чизиқ чизиш лозим?

а) Тўртбурчак б) Айлана с) Квадрат д) Тўғри чизиқ

8. Қуйидаги тугма танланганда қанай амал бажарилади?

а) Файл очилади

б) Дастурни ишлатиш йўриқномаси очилади

с) Хужжатни сақлайди

д) Янги тақдимот яратади

9. Сенсорли экранга уланган компьютерда қуйидаги дастурий таъминотлар қайси бирлари бўлиши лозим?

а) Windows XP, Windows Vista, Windows 7, NET Framework

б) Edupen Pro, Windows Vista, Windows 7, NET Framework

с) Windows XP, Google Chrome ,Windows 7, NET Framework

д) Windows XP, Windows Vista, Интернет, NET Framework

10. Бу тугманинг вазифаси нимадан иборат?

а) Файлни қандай қилиб сақлашдан

б) Дастурни ишлатиш йўриқномаси очишдан

с) Хужжатдан нусха олишдан

д) Янги тақдимот яратишдан

11. Бу тугма орқали қандай амал бажарилади?

а) XPS қилиб сақлайди

б) Дастурни ишлатиш йўриқномасини очади

с) Хужжатни сақлайди

д) Янги тақдимот яратади

12. Меню тизими функциялари тўғри берилган қаторни топинг.

а) Мониторни танлаш, меню бошқарувни кўрсатиш, ёнлама панели вазифалари, чексиз саҳифа режими, тил, Edupen Pro ҳақида ва чиқиш.

б) Edupen Pro ҳақида ва чиқиш, меню бошқарувни кўрсатиш, Toggle панели вазифалари, чексиз саҳифа режими, мониторни танлаш, лупа,.

с) Меню бошқарувни кўрсатиш, Toggle панели вазифалари,эластик эгри, чексиз саҳифа режими, мониторни танлаш, тил, Edupen Pro ҳақида ва чиқиш.

д) Toggle панели вазифалари, меню бошқарувни кўрсатиш, чексиз саҳифа режими, мониторни танлаш, тил, Net Framework ҳақида ва чиқиш.

13. Ушбу расмдаги белги қандай вазифани бажаришга мўлжалланган?

а) Дастурни ишлатиш йўриқномасини очишга

б) Дастурдан чиқишга

с) XPS қилиб сақлашга

д) Қандай сақлаш бўйича таклиф беришга

14. Бу тугмани танлаш орқали Edupen Pro дастурида қандай амал бажарилади?

а) Дастурдан чиқади

б) Дастурни ишлатиш йўриқномаси очилади

с) XPS қилиб сақлайди

д) Қандай сақлаш бўйича таклиф беради

15. Edupen Pro дастурида чизиш учун ишлатиладиган нечта восита мавжуд?

а) 3 та (ручка, мўйқалам ва маркер)

б) 2 та (ручка ва маркер)

с) 4 та (ручка, мўйқалам, қалам ва маркер)

д) 1 та (маркер)

16. Бу тугма ёрдамида қайси меню очилади?

а) Ускуналар менюси

б) Тизимлар менюси

с) Бошқарув менюси

д) Сузувчи менюси

17. Сенсорли экраннинг ён томонида жойлашган панелда нечта меню бор?

а) 3 та б) 5 та с) 2 та д) 4 та

18. Қуйидаги расмда Edupen Proдастури ойнасининг қайси қисмлари акс эттирилган?

скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы

O'xshash

Компетенциявий ёндошувга асосланган таълим нима ?

Компетенциявий ёндошувга асосланган таълим бу-Ўқувчи ўқув жараёнида эгаллайдиган билим,

02.06.17 Ta`lim yangiliklari
Абитуриентлар учун янгилик: 2017 йилда қўшимча шартнома орқали талаба бўлиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий

06.05.17 Ta`lim yangiliklari
DARS MUQADDAS

 

25.04.17 Pedagoglarga
Tarbiyaviy soatidan ochiq dars

  Xorazm viloyati Xonqa tumanidagi 10-son umumiy o’rta ta’lim maktabining 5-"D” sinf

25.12.16 Dars ishlanmalar, Tadbirlar
Tarbiyaviy dars ishlanmasi

  10-son umumiy o’rta ta’lim  maktabining 5a-sinf rahbari Qo’chqorova Salomatning

25.12.16 Dars ishlanmalar

Добавить комментарий

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера

Chiqish